ТИВ да Эрон Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси билан учрашув бўлиб ўтди

20:30 14.03.2019 128

2019-йилнинг 13-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, Евросиё Бош бошқармаси бошлиғи Ғуломрезо Боқерий билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда минтақадаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинган.

2019-йилда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш жадвали борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, учрашувда Мозори-Шариф – Ҳирот йўналишидаги транс афғон темир йўл линиясини қуриш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Эрон Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирок этди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!