Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тоғли Қорабоғ можароси: Боку ЕХҲТ Минск гуруҳи фаолиятидан норози

1186

Озарбайжон Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Минск гуруҳи фаолиятидан рози эмас. “РИА Новости” хабарига кўра, бу ҳақда Озарбайжон президенти маъмуриятининг хорижий ОАВ билан ишлаш сектори раҳбари Фуад Охундов маълум қилган. 

“Биз ўттиз йилдан бери музокаралар олиб бораётган ЕХҲТ Минск гуруҳининг фаолиятидан норозимиз. Кўриб турибсизки, натижа йўқ”, – деди Охундов журналистлар билан учрашувда. Унинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият хусусан БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали Ереванни Қорабоғ ҳудудини бўшатиб қўйишга бир неча бор чақирган, бироқ Минск гуруҳи доирасидаги музокараларда шу пайтгача Арманистонга етарли даражада босим ўтказилмади.  

ЕХҲТ Минск гуруҳининг самарасизлигини Туркия ҳам танқид қилган эди. 

Минск гуруҳига 1992 йилда асос солинган бўлиб, унинг учта ҳамраиси бор – Россия, Франция ва АҚШ. Гуруҳга Белоруссия, Германия, Италия, Швеция, Финляндия, Туркия, Арманистон ва Озарбайжон аъзо.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистон қуролларни Россиядан оляпти — SIPRI

548 18:45 29.10.2020

Россия чегарачилари Қорабоғ яқинида жойлаштирилди

1356 11:19 29.10.2020

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2329 15:30 24.10.2020

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1588 12:30 24.10.2020

Путин Тоғли Қорабоғ можаросида ким томонидалигини аниқ айтди

12849 12:03 24.10.2020

Россиянинг Германияга ҳужуми жазосиз қолмади

1345 10:35 23.10.2020
« Орқага