Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тоғли Қорабоғ можароси ҳамон ҳал бўлмадими?..

1162

Кеча, 11 январь куни Москвада Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг Тоғли Қорабоғ бўйича учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашув якунлари ҳали ҳам Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлигини кўрсатди. 

Хусусан, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳарбий асирлар масласида келишувга эришиб бўлмаганини маълум қилди. “Ҳарбий асирлар масаласини охиригача ҳал қила олмадик, – деди у. – Бу жуда нозик масала, биз уни тезроқ ҳал қилишимиз зарур”. Бундан ташқари, у Тоғли Қорабоғ можароси ҳанузгача ечим топмаганини айтди. “Албатта, умуман олганда, ўт очишни тўхтатишни таъминлашга эришдик, бироқ ҳал қилиниши керак бўлган жуда кўп масалалар бор. Шулардан бири – Тоғли Қорабоғнинг мақоми”, – дея тушунтирди Пашинян. 

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев эса Тоғли Қорабоғда можаро тугаганини таъкидлади. “9 ноябрдаги қўшма баёнот муваффақият билан бажариляпти. Бу баёнотдаги пунктларнинг анчаси амалга оширилди. Россия тинчликпарвар миссияси ўз ишини самарали бажаряпти ва кичик ҳодисаларни ҳисобга олмаганда, безовталик учун жиддий сабаблар бўлмади. Валдимир Владимирович (Путин) айтганидек, Тоғли Қорабоғ низоси ўтмишда қолди ва биз келажак ҳақида ўйлашимиз зарур”, – деди Алиев. 

Россия президенти Владимир Путин эса учрашув якунларини изоҳлар экан, томонлар Қорабоғни ривожлантириш бўйича қўшма баёнот имзолаганини маълум қилди. Байнотга кўра, учта мамлакат бош вазирлари ўринбосарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилади ва у Тоғли Қорабоғда иқтисодий, савдо ва транспорт алоқаларини тиклаш, чегараларни очиш билан шуғулланади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири билан учрашади

195 14:46 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

759 10:30 02.03.2021

АҚШ: “Қримни ҳеч қачон Россия ҳудуди деб тан олмаймиз”

581 10:00 27.02.2021

Россиялик дипломатлар Шимолий Кореядан аравада қайтишига тўғри келди

1450 16:30 26.02.2021

Жепаров Москвага борди. Энди уни расмий Пекин чақиряпти...

1145 11:09 26.02.2021

Путин ташқи кучлардан огоҳлантирди

1520 18:30 25.02.2021
« Орқага