Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тоғли Қорабоғ урушининг қурбонлари сони эълон қилинди

1474

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ учун кечган урушда 2783 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди. Улардан 103 нафарининг шахсини аниқлаш учун ДНК таҳлили ҳали ҳам давом этмоқда. 

Бундан ташқари, 100 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи бедарак йўқолган. Вазирлик уларни топиш ва оилаларига қайтариш учун зарур чоралар кўрилаётганини билдирди. Айни пайтда касалхоналарда 1245 нафар ҳарбий хизматчи даволанмоқда. 

Озарбайжон уруш давом этаётган пайтда ҳарбийлар орасидаги қурбонлар ва йўқотишлар ҳақида маълумот бермаган эди. 

Тоғли Қорабоғ уруши 10 ноябрга ўтар кечаси Озарбайжон, Арманистон ва Россия ўртасида имзоланган битим билан ниҳоясига етди. Озарбайжон президентининг фармонига биноан, 10 ноябрь Ғалаба куни деб эълон қилинди, бироқ 10 ноябрь Туркияда Отатуркни хотирлаш куни бўлгани сабабли Ғалаба куни 8 ноябрга ўтказилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Искандер”лар Қорабоғда ишлатилганмиди? – Алиев жавоб берди

1366 19:15 26.02.2021

Алиев: “Арманистон ҳеч қачон бунчалик ачинарли аҳволда бўлмаганди”

948 12:00 26.02.2021

26 февраль – Хўжали геноциди содир этилган кун 

1488 14:32 24.02.2021

Озарбайжон Қорабоғни қайта тиклашга киришяпти

487 08:54 10.02.2021

БМТ давлатларни Суриядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

569 13:35 09.02.2021

Арманистон Озарбайжонни судга берди

1030 18:00 02.02.2021
« Орқага