Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тоғли Қорабоғ ва лоббизм

2448

Тоғли Қорабоғ бир неча ўн йиллар давомида Арманистон ва Озарбайжон давлатларига таъсир ўтказиш учун восита ва мазкур стратегик муҳим ҳудудлардаги давлатлар сиёсий доираларини босим остида ушлаб туришнинг асосий дастагига айланиб қолди.

Тоғли Қорабоғнинг расман Озарбайжон юрисдикциясига тегишли эканлиги, мазкур ҳудудлардан нафақат Арманистон ҳарбий кучлари, балки Озарбайжон ҳуқуқ доираси билан қамраб олинмаган ҳар қандай бегона кучлар чиқиб  кетиши таъкидланган бўлса-да, дунёнинг энг нуфузли ташкилотининг ҳуқуқий ҳужжати талаблари эътиборсиз қолдирилмоқда.

Тоғли Қорабоғ зиддияти узоқ тарихга эга бўлиб, 1923 йилда Озарбайжон ССР таркибида Тоғли Қорабоғ Мухтор вилояти ташкил этилиши билан бу муаммо амалий ва расмий кўриниш олди. Тоғли Қорабоғ ҳамиша “кун тартибида” бўлишининг асосий сабабларидан бири, бу – лоббизмдир.

Масалан, Тоғли Қорабоғ масаласининг янги тўлқини ҳосил бўлишида СССР ва Россия илмий-сиёсий доираларида таъсир кучига эга бўлган Абель Аганбекяннинг ўрни катта.

Абель Аганбекян 80-йилларнинг охирида Собиқ СССР президенти М.Гобачёвнинг Иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси эди. У 1987 йилда Францияга ташриф буюриб, Interkontinental меҳмонхонасида бир гуруҳ франциялик арманилар билан учрашув ўтказади. Учрашувдаги чиқишида у, хусусан, совет етакчиси М.С.Горбачёв гўёки Тоғли Қорабоғнинг Арманистон таркибига қўшилишига рози экани ҳақида баёнот беради. Абель Аганбекяннинг Франциянинг коммунистик нашри  L’HUMANITE да чоп этилган нутқи кун шов-шувига айланиб, кўп сонли хорижий газеталар ва радиоканалларда муҳокамаларнинг бош мавзусига айланган [Ш.Барлос – Ғоялар жанги]. Табиийки, Аганбекан Қорабоғ масаласида нафақат М.Горбачёвга, балки бошқа сиёсий доираларга кучли таъсир кўрсатган.

Бир неча ўн йиллар давомида Тоғли Қорабоғ масаласида Арманистон сиёсий кучларининг қўли баланд келаётганининг асосий сабабларидан бири, бу – турли хил лоббистик ҳаракатлар ва ахборот уришида армани диаспрасининг устунлигида эди. Озарбайжон Республикасининг ўз ҳудудини ишғолчи кучларда тозалашда олиб бораётган самарали ҳарбий ҳаракатларининг замирида нафақат ҳарбий устунликни, балки ахборот жабҳасидаги самарали курашда ҳам кўриш мумкин.

Миллатчиликка асосланган сиёсий режимлар охир-оқибат ўз ўзини еб битиришини унутмаслик лозим. Арманистон бугунги кунда моноэтник мамлакатдир. Арманистон Миллий Фанлар Академияси аъзоси Геворк Погосян “Бир томонда, мамлакат моноэтник эканлиги, миллий озчиликлар муаммосининг ва ички ихтилофнинг йўқлиги яхши. Аммо бу мен ички ксенофобия деб аталаган ҳолатни келтириб чиқаради. Яъни арманиларнинг ўзлари бир-бирини ажратишга киришиб кетишади: ереванликлар, қорабоғликлар, гумриликлар, ахпарларга ажралишни бошлашади. Ёнингда “бегона” бўлмаса, уни ўзингникилардан топасан” дейди. Ҳа, юқоридаги фикрда асос бор, назаримда. Кўп йиллар давомида Арманистон жамияти “жипс” эканлиги таъкидланиб келган бўлса-да, ҳақиқий вазият ундай эмаслиги кўзга ташланмоқда.

Ҳамид Содиқ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, 36-қисм)

91 19:30 01.12.2020

Олий суд Атамбаевга чиқарилган ҳукмни бекор қилди, аммо у ҳалиям қамоқда

181 19:05 01.12.2020

Қуръонни ўпиш бидъатми?

778 18:35 01.12.2020

Туркманистонда масжидлар йил охиригача ёпиқ бўлади

172 18:10 01.12.2020

Коронавирус: Туркияда бугундан эътиборан янги чекловлар бошланади

379 17:35 01.12.2020

Ҳадис илми: Сақтул хафийнинг иккинчи тури

66 17:05 01.12.2020
« Орқага