Янгиликлар

Тожикистон: амалдорлардан норози аҳоли Душанбе йўлини тўсиб қўйди

1737

17 май, якшанба куни Тожикистоннинг Хатлон вилояти Хуросон тумани аҳолиси норозилик намойиши уюштирди ва Бохтар-Душанбе трассасида транспорт қатновини тўсиб қўйди, дея хабар беради Озодлик радиосининг тожик хизмати. Шундай қилиб, одамлар амалдорларнинг эътиборини кучли селнинг оқибатлари билан боғлиқ бўлган муаммоларга жалб қилмоқчи.

Намойишчиларнинг маҳаллий ҳокимиятларга қўйган талаби – табиий офат натижасида уйлари тўлиқ вайрон бўлган ёки жиддий шикастланган ахолига ёрдам кўрсатиш. Аҳоли уйларни мустақил равишда тиклаш имконига эга эмас, улар туман ҳокимиятидан молиявий ёрдам кўрсатишни талаб қилишмоқда.

Ҳозирча расмийлардан расмий изоҳ олинмаган. Митинг иштирокчиларидан бири Алия Хатлоний фейсбукда видеони жойлаштириб, шундай деди: «Хуросон аҳолисининг норозилик намойиши Душанбе-Бохтар трассасининг 15-километрида бўлиб ўтди. Намойишчилар пойтахтга олиб борадиган йўлни тўсиб қўйишди ва туман ҳокимиятларидан уларнинг муаммоларини ҳал қилишни талаб қилишди".

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази эса 17 май куни кечқурун юқорида қайд этилган ҳудуднинг бир неча аҳолиси яна сел келишидан қўрқиб, Душанбе-Бохтар магистралига чиққани ҳақида хабар тарқатди. Ички ишлар вазирлиги Хуросонда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидламоқда.

Тожикистонда коронавирус: оғир кунлар ҳали олдинда

Тожикистон: ЖССТдан коронавирусдан ўлган марҳумни кўмиш масаласи сўралмоқда

14 май куни кечқурун Хуросоннинг кучли ёғинлар селга айланган. Натижада бир киши вафот этди. Туман фавқулодда вазиятлар бошқармасининг расмий маълумотларига кўра, 10 га яқин уй бутунлай вайрон бўлган. Бироқ, маҳаллий аҳоли сел тошқини туфайли вайрон бўлган уйларнинг сони бундан кўп эканини айтмоқда. Одамларда яшаш учун ҳеч қандай жой йўқ. Бундан ташқари, иккита қишлоқда 50 дан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган ва бир нечта транспорт воситаси лой остида қолган.

Афсуски, ҳудудда кучли селлар кўп тарқалган. Шу йилнинг март ойида Хуросон туманида яшовчи яна бир киши ҳам селдан ҳалок бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон Москвага нота юборди: “Ички ишларимизга аралашманглар!”

1282 11:15 30.05.2020

Тожикистон: целофанга ўралган ва олдиндан кавланган қабрлар

1848 18:58 26.05.2020

Тожикистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

223 15:00 26.05.2020

Тожикистонда коронавирус: ўзбекистонлик шифокорлар ўрнига хитойликлар келди

759 12:00 26.05.2020

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

775 14:00 25.05.2020

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

4059 08:30 23.05.2020
« Орқага