Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тожикистон: бу хосиятли янгиликми ёки хавотирли?

5698

«Asia-Plus» нашрининг Тожикистон мудофаа вазирлиги манбасига таяниб ёзишича, энди бўлажак тожик зобитлари Ўзбекистон ҳарбий олийгоҳларида ўқишлари мумкин. 

Бунга, албатта, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг қўшнилар учун очилганини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Чунки иқтисодий ва гуманитар соҳаларда илиқлашган муносабатлар аста-секин жиддий ва ўта сиёсий жабҳаларга ҳам таъсир қила бошлагандай. 

Моҳиятан қараганда, расмий Тошкент ўша совет Марказий Осиёси пайтида ҳам коммунистлар империясининг муҳим ҳарбий контингенти жой олган (Туркво) бўлаги бўлган. 

Бугун ҳарбий соҳада ўтмиш амалиёти, тажриба ва замонавий армия сир-асрорлари қоришиб кетган. Чунки ўзбек армияси мустақиллик йилларида изчил модернизация қилинди ва шу боис куч-қудрати, салоҳияти жиҳатдан МДҲ давлатлари орасида юқори ўринлардан биринги эгаллайди. 

Тожик томони бу келишувга қўл урганининг бир яхши томони шундаки, улар чегараларимизни ўз салоҳиятимиз ва кучимизга таяниб қўриқлай оламиз, деган тўғри қарорга келаётгандай...

Бу қудратли ўйинчи давлатларнинг минглаб аскарлари "хавфсизликни таъминлаш" баҳонасида бурнимиз тагида юрган ҳозирги пайтда жуда муҳим янгилик.  

Маълумотларга кўра, бугунгача қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистонда рус ҳарбийлари қўним топиб турибди. Бироқ бу сафга кейинги йилларда Хитойнинг қўшилиб олиш хавфи борлиги ҳам кўп иддао қилинмоқда.  

Айни дамда Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий базалар тўғрисидаги икки томонлама келишувлар доирасида ҳарбий ҳозирлигини сақлаб қолаётган бўлса, Хитойнинг минтақадаги ҳарбий шайлиги, асосан, ШҲТ доирасида, масалан, кўп томонлама ҳамкорлик кўринишида зуҳур бўлмоқда. 

Бироқ сўнгги пайтларда Пекин сиёсати ўзгара бошлади ва бу Хитой билан Россия муносабатларида “бошоғориқ”қа айланиши мумкин.

Сўнгги пайтларда ахборот воситалари Хитойнинг Тожикистонда тобора ортиб бораётган ҳарбий ҳозирлиги ҳақида ёзмоқда, аммо Хитой ҳукумати буни доимий тарзда инкор этиб келмоқда. 

“The Wall Street Journal”нинг ёзишича, хитойлик чегарачилар коридорнинг чегара постларида тожик ҳамкасблари ўрнини эгаллаган. “The Economist”га кўра, Хитой Тожикистонга қўшинларини жойлаштирмоқда ва Россия иштирокисиз у ерда ҳарбий машқлар ўтказяпти. 

Хитой Тожикистон билан бирга 2016 йилда ҳарбий машқлар ўтказганини ҳамда чегаралар масаласида Хитой, Покистон, Афғонистон ва Тожикистон тўрт томонлама битим имзолаганини расман эълон қилган эди. 

Албатта, минтақамизнинг эркин ва озод ривожланишига қудратли актор давлатларнинг бундай сиёсий-иқтисодий, ҳарбий-мафкуравий "босим"лари йўл бермайди. Буни, назаримда, ҳамма тушуниб турибди. 

Энди қўшнилар "сен зўрми-мен зўр" қабилидаги қутқуларга учмасдан, бир-бири билан зимдан талашмасдан, бирлашиш сари қадам қўйсалар, ўйлаймизки, бу минтақамизнинг тарихий ютуғи бўларди!

 

 @platformauzb'дан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон — Тожикистон муносабатлари дунё нигоҳида

886 11:45 11.06.2021

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти томонидан тантанали кутиб олинди

541 11:55 10.06.2021

Самарқандда Тожикистон томонидан мактаб қуриб берилди

412 10:55 10.06.2021

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

275 09:46 10.06.2021

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаради

1078 16:20 09.06.2021

Ўзбекистон ва Тожикистон: келиб-кетиш янада осонлашади

1012 06:55 09.06.2021
« Орқага