Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тожикистон: чегарада ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берилди

1822

Тожикистон яқинда Қирғизистон билан чегарада юз берган можарода 19 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ушбу рақам бугун Сўғд вилояти ҳокимлиги эълон қилган пресс-релизда келтирилган.

“Ҳалок бўлган 19 киши ва яраланган 87 кишининг оилаларига ёрдам сифатида 3 миллион сомони (263 минг АҚШ доллари) ажратилди”, – дейилади пресс-релизда. Шунингдек, унда ҳалок бўлганларнинг исмлари ҳам қайд этилган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кўрсатмасига биноан Сўғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонзода қурбонларнинг яқинларидан хабар олиб, ҳар бир оилага 70 минг сомони (6,2 АҚШ доллари) моддий ёрдам топширишган.

Чегара можаросида 19 тожикистонлик ҳалок бўлгани ҳақида 4 апрель куни Asia-Plus нашри хабар тарқатган, бироқ бу маълумот шу пайтгача расман тасдиқланмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, чегара можароси 36 нафар қирғизистонликнинг ўлимига сабаб бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғиз-тожик чегарасида нега можаролар келиб чиқмоқда?

1567 15:05 28.01.2022

Президент Садир Жапаров КХШТ саммитида қирғиз-тожик муносабатлари кескинлигига тўхталди

1954 18:15 16.09.2021

Қирғиз-тожик чегарасида отишма рўй берди

2069 15:00 24.07.2021

Москва: қирғиз ва тожик муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

3594 15:50 13.07.2021

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадан қўшинларини узоқлаштирди

1464 09:55 07.06.2021

Қирғиз-тожик норозилик нотаси

2244 09:50 05.06.2021
« Орқага