Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тожикистон муфтийси «Толибон»ни исломни обрўсизлантиришда айблади

2025

Зулм ва зўравонлик – катта гуноҳ, улар ҳеч қачон давлатларга барқарорлик олиб келмаган. Аксинча улар кескинлик, бахтсизлик, қайғу ва шармандаликни орттиради. “Ховар” агентлигига интервью берган Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзода ана шундай деди. 

У исломда тинчлик ва тотувликка олий қадрият сифатида қаралишини айтар экан, оммавий ахборот воситаларида “Толибон” ҳаракати ҳақида тарқалаётган салбий хабарларга муносабат билдирди. Муфтийнинг сўзларига кўра, толибларнинг ҳаракатлари исломга, мусулмончиликка ва биродарликка тўғри келмайди. 

Саидмукаррам Абдуқодирзоданинг таъкидлашича, толиблар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ислом дини беобрў қилмоқда. “Зулм қиладиган ҳукумат барқарор бўлолмайди. Фақат адолатли ҳукуматгина мустаҳкам бўлиши мумкин”, – деди у. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон “Толибон”га нисбатан кескин позицияда бўлиб келмоқда. Мамлакат президенти Имомали Раҳмон аввалроқ Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилиши ва ундан “мамлакат аҳолисининг 46 фоизидан ортиғини ташкил этувчи тожиклар” ҳам ўрин олиши кераклигини таъкидлаган эди. “Акс ҳолда “Толибон” ҳукуматини тан олмаймиз”, – деди у.  
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Тожикистон Ички ишлар вазирлиги учун база қуриб беради

217 17:00 28.10.2021

Инсониятга очарчилик хавф солмоқда

505 15:45 27.10.2021

«Толибон» тайинлаган Кобул университети ректори ишдан бўшатилди

824 15:05 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

298 11:20 27.10.2021

“Толибон” ишчиларнинг маошини буғдой билан тўлайди

515 08:05 26.10.2021

«Толибон» аввалги ҳукуматнинг қулашидан таассуфда

1297 11:10 25.10.2021
« Орқага