Янгиликлар

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

4386

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон тиббиёт ходимлари билан суҳбатда мамлакатда вирусга чалиниш тобора кўпайиб бораётганидан хавотир билдирди.

Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон тожикистонликларни мамлакатда касаллар сони кўпайишининг жиддий сабабларидан бирига эътибор беришга чақирди. У масъул шахслар, вазирликлардан коронавирус ҳақида кунлик статистикани яширмасликни талаб қилди

Шу билан бирга, Тожикистон раҳбари зарур чораларни изоҳлар экан, сўнгги пайтда ортиқча вазн республика аҳолисининг соғлиғига таъсир қилаётганини таъкидлади.

"Кейинги пайтларда кўпайган семизлик диабет ва қон томир касалликлари каби касалликларнинг ривожланишига олиб келади", деди Раҳмон.

У диққатни коронавирус билан касалланиш кам бўлган ҳудудларда ҳамма одамлар ҳаракатчан, фаол, далаларда ишлаши, семириб кетмасликлари ва яхши иммунитетга эга эканлигига қаратишга чақирди.

Унинг эслатишича, Тожикистонда соғлом овқатланиш учун барча маҳсулотлар бор: йил давомида сабзавот ва мевалар.

"Душанбе шаҳрида 3 мингдан ортиқ беморларга мўлжалланган янги шифохона қурдик. Агар бироз куч сарфласак, икки ҳафтада вазият яхшиланади деб ўйлайман. Масжидлар, муассасалар, мактаблар - барчаси фуқароларнинг соғлиғини сақлаш учун ёпилган", - дея қўшимча қилди Тожикистон раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон Москвага нота юборди: “Ички ишларимизга аралашманглар!”

2494 11:15 30.05.2020

Тожикистон: целофанга ўралган ва олдиндан кавланган қабрлар

1943 18:58 26.05.2020

Тожикистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

246 15:00 26.05.2020

Тожикистонда коронавирус: ўзбекистонлик шифокорлар ўрнига хитойликлар келди

803 12:00 26.05.2020

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

794 14:00 25.05.2020
« Орқага