Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари ҳамкорлиги ортмоқда

339

Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида   Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Мазкур учрашувда ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам юқори босқичга кўтарилгани таъкидланди. Шунингдек, мудофаа соҳасидаги ўзбек-тожик муносабатларининг ҳолати, уларни кенгайтириш чоралари ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумотларига кўра муҳокамалардан сўнг Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида қўшимча шартнома имзоланди.

Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси мудофаасини бошқариш миллий маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларга алоҳида тўхталиб, келгусида унинг доираси янада кенгайтирилишига ишонч билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

290 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

156 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

175 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

398 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

240 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

222 18:25 02.10.2022
« Орқага