Янгиликлар

Тожикистонда фоҳишалик билан шуғулланганлик учун жазо кучайтирилди

795

Тожикистон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишларга биноан бундан буён фоҳишалик билан шуғулланганларга 1100 дан 1600 сомонийгача (110-165 АҚШ доллар) жарима солиниши мумкин.

Иккинчи марта қўлга тушганлар 1650 дан 2750 сомонийгача жаримага тортилади ёки 15 суткага қамалади.

Шу кунгача жарима миқдори 550 дан 1100 сомонийгача бўлган.

2015 йили Тожикистон парламенти фоҳишалик ва қўшмачилик билан шуғулланганларга жазо чораларини кучайтирган эди.

Тожикистон ИИВ маълумотларига қараганда, 2018 йили бу мамлакатда фоҳишалик билан шуғулланувчи қарийб 6 минг нафар, шу жумладан 32 нафар вояга етмаган қиз, ёши 18 дан 30 гача бўлган 1,5 минг аёл аёл қайдга олинган.

Эслатиб ўтамиз, зинокорлик ислом динига кўра тақиқланган ҳаром иш ҳисобланади.

Манба: tnews.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

491 14:00 25.05.2020

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

3174 08:30 23.05.2020

Тожикистон: хайрия ёрдамларини президент чўнтагидан беряптими?

1039 14:00 19.05.2020

Тожикистонда ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

374 19:10 18.05.2020

Тожикистон: амалдорлардан норози аҳоли Душанбе йўлини тўсиб қўйди

1676 18:30 18.05.2020

Тожикистонда коронавирус эпидемияси: вазият оғирлашяптими?

1816 07:00 18.05.2020
« Орқага