Янгиликлар

Тожикистонда ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

388

Тожикистонда Рамазон ҳайити намози ўқилмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон дин ишлари қўмитасига таянган ҳолда хабар тарқатди. 

Қўмита матбуот котиби Афшин Муқимнинг айтишича, мамлакатда коронавирус тарқалгани сабабли ана шундай қарорга келинган. Шунингдек, у Уламолар кенгаши ҳайит намозини онлайн ўқиб бўлмаслигини, чунки бу жамоат намози ҳисобланмаслигини билдирганини айтди. 

Тожикистонда масжидлар 18 апрелда ёпилган эди. Рамазонда таровиҳ намозларини масжидларда ўқишга ва оммавий ифторларга рухсат берилмади. 

Мамлакатда коронавирус аниқлангани ҳақида 30 апрель куни маълум қилинди. Апрель ойи бошидан эса Тожикистоннинг турли ҳудудларида зотилжам касаллигига чалиниш ҳолатлари ортгани кузатилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон Москвага нота юборди: “Ички ишларимизга аралашманглар!”

1172 11:15 30.05.2020

Тожикистон: целофанга ўралган ва олдиндан кавланган қабрлар

1839 18:58 26.05.2020

Тожикистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

222 15:00 26.05.2020

Тожикистонда коронавирус: ўзбекистонлик шифокорлар ўрнига хитойликлар келди

759 12:00 26.05.2020

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

772 14:00 25.05.2020

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

4042 08:30 23.05.2020
« Орқага