Янгиликлар

Тожикистонда коронавирус эпидемияси: вазият оғирлашяптими?

1880

Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият мураккаб бўлиб турибди. Давлат нашрларининг ёзишича, мамлакатдаги юқумли касалликлар шифохоналари дорилар, антисептиклар ва шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган. 

Бироқ «Озоди» хабарига кўра, Душанбедаги энг йирик “Истиқлол” тиббиёт марказига коронавирусга чалинган беморларни даволаган 20 нафар тиббиёт ходими ётқизилган. Уларнинг касалланишига ҳимоя воситалари, хусусан, респираторлар ва ҳимоя ниқобларининг танқислиги сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Тожикистонда коронавирус: оғир кунлар ҳали олдинда

Тожикистон: ЖССТдан коронавирусдан ўлган марҳумни кўмиш масаласи сўралмоқда

Пойтахтдаги “Караболо” шифохонаси ходимлари ҳам худди шундай муаммога дуч келган. Улар ҳимоя воситаларини ўзлари сотиб олишига тўғри келмоқда. 

Covid.tj портали маълумотига қараганда, 17 май ҳолатига Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 1524 нафарга, бу вирус туфайли вафот этганлар сони 39 нафарга етган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон Москвага нота юборди: “Ички ишларимизга аралашманглар!”

1369 11:15 30.05.2020

Тожикистон: целофанга ўралган ва олдиндан кавланган қабрлар

1851 18:58 26.05.2020

Тожикистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

223 15:00 26.05.2020

Тожикистонда коронавирус: ўзбекистонлик шифокорлар ўрнига хитойликлар келди

759 12:00 26.05.2020

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

775 14:00 25.05.2020

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

4073 08:30 23.05.2020
« Орқага