Янгиликлар

Тожикистонда қуролли гуруҳ чегарачиларга ҳужум қилди: қурбонлар бор

3206

Тожикистонда қуролли гуруҳнинг чегара заставасига ҳужуми оқибатида 1 нафар чегарачи ва ички ишлар органининг 1 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ҳодиса бугун, 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:23 да пойтахт Душанбе ғарбидан 60 километр узоқликдаги “Ишқобод” чегара заставасида юз берган. Ҳужум қилганлар бешта ўқотар қуролни қўлга киритган.

Тожикистон куч тузилмаларининг операцияси натижасида қуролли гуруҳнинг 15 аъзоси ва уларга тегишли бўлган 4 автомобиль йўқ қилинган. Гуруҳнинг 4 аъзоси қўлга олинган.

Ички ишлар вазирлиги қуролли гуруҳи аъзоларнинг исм-фамилиялари аниқланаётганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

72 15:00 26.05.2020

Тожикистонда коронавирус: ўзбекистонлик шифокорлар ўрнига хитойликлар келди

339 12:00 26.05.2020

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

648 14:00 25.05.2020

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

3262 08:30 23.05.2020

Тожикистон: хайрия ёрдамларини президент чўнтагидан беряптими?

1075 14:00 19.05.2020

Тожикистонда ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

382 19:10 18.05.2020
« Орқага