Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тожикистонга қочган афғон ҳарбийлари ҳали ҳам эвакуация қилинмади

588

Жорий йилнинг 16 августида афғонистонлик 143 нафар ҳарбий хизматчи 16 самолёт ва вертолётда Тожикистоннинг Бохтар шаҳри аэропортига келган. Улар аввалига маҳаллий университетнинг ётоқхонасида яшаган, 1 сентябрь куни эса Душанбе ташқарисидаги санаторийга жойлаштирилган.

Reuters агентлиги афғон учувчиларидан бири билан суҳбатлашишга эришди. Маълум бўлишича, афғонистонликларнинг телефонлари олиб қўйилган ва қариндошлари билан гаплашишлари чеклаган, бу эса хавфсизлик чораси дея изоҳланган.  

Афғонистонлик ҳарбийлар яхши шароитда сақланаётган бўлса-да, келажакларидан хавотирда. Улар ҳанузгача АҚШга ҳам, АҚШ иммиграция визаси расмийлаштириладиган бошқа мамлакатга, масалан, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ёки Германияга ҳам эвакуация қилинмаган. Тожикистон мутасаддилари уларга кутиб туришни айтяпти, холос. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Тожикистон Ички ишлар вазирлиги учун база қуриб беради

218 17:00 28.10.2021

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

432 17:35 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

299 11:20 27.10.2021

Тожик-афғон чегарасида ҳарбий машқлар бошланди

550 13:51 18.10.2021

Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатновлари қайта тикланяпти

517 18:05 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

793 09:06 16.10.2021
« Орқага