Янгиликлар

Тожикистонлик имомларга: “Музейларга бориб туринглар”

991

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси имомларга музейлар, театрлар ва республиканинг тарихий маконларига бориб туришни тавсия қилди. Бу ҳақда “Азияплюс” нашри хабар бермоқда.

Қўмитанинг жорий йилги тадбирлар режасига имомларни юқорида қайд этилган жойларга гуруҳ бўлиб олиб бориш киритилган. 

Бироқ Дин ишлари қўмитаси матбуот котиби Афшин Муқим имомларнинг музейлар, театрлар ва тарахий-маданий объектларга бориши мутлақо ихтиёрий эканини таъкидлади. 

“Имомлар мамлакатнинг бошқа фуқаролари билан бир қаторда ўз халқининг тарихи, маданияти ва урф-одатларини билиши керак”, – дейди у. 

Қўмитанинг тавсияси нафақат имом-хатиблар, балки Тожикистондаги бошқа дин вакиллари етакчиларига ҳам тааллуқли. 
Афшин Муқимнинг айтишича, жорий ҳафтада Ҳисор водийсилик 116 нафар имом-хатиб Душанбедаги Миллий музейни бориб кўрди. Аввалроқ худди шундай экскурсия Душанба ва Ваҳдат шаҳарлари, Варзоб тумани имомлари учун ташкил этилган эди. 

Бундан ҳам аввал турли ҳудудлар жоме масжидлари имомларидан иборат гуруҳ Лоҳутий номидаги театрга бориб, драматург Мансур Суруш асари асосида саҳналаштирилган “Сув ва оташ” спектаклини томоша қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

471 14:00 25.05.2020

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

3169 08:30 23.05.2020

Тожикистон: хайрия ёрдамларини президент чўнтагидан беряптими?

1038 14:00 19.05.2020

Тожикистонда ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

374 19:10 18.05.2020

Тожикистон: амалдорлардан норози аҳоли Душанбе йўлини тўсиб қўйди

1675 18:30 18.05.2020

Тожикистонда коронавирус эпидемияси: вазият оғирлашяптими?

1813 07:00 18.05.2020
« Орқага