Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Тожирликдан олимликка

1343

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳижратдан 80 йил ўтиб олим саҳобийлар томонидан илму ирфон марказига айлантирилган Куфада дунёга келади. Ўша пайтларда бу шаҳар илк бунёд бўлган вақтдаги жозибасини йўқотган эди.

Ироқдаги ижтимоий-маданий ўзгаришлар Куфанинг ижтимоий ҳаётига таъсир кўрсатади. Шу сабабдан бу ерда шиа, хорижи (harici), мўтазила ва зиндиқ каби турли фирқаларнинг номдор вакиллари ўз фаолиятларини олиб борарди. Аммо Куфанинг илму ирфонда юксак мақомга чиқишида улуғ саҳобий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан таълим олган кишиларнинг хизмати катта бўлди.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ана шундай бир мўътабар заминда дунёга келди. Балоғатга етиб тижорат ишлари билан шуғулланади, вақти-вақти билан илм мажлисларида соме бўларди. Ёш толиби илм мазкур мажлисларда ўртага ташланган мунозара ва мубоҳаса ҳалқаларига ўзининг теран фикрлари билан қўшилади, ғоявий бузуқ фирқаларга қарши ўлароқ Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилиб чиқади.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий баҳслардаги дадил ҳаракатлари ўша давр уламолари таҳсинига сазовор бўлади. Улар зийрак назарли, ўткир мушоҳадали ёш толиб Абу Ҳанифанинг бор шижоати ва ғайрати тижорат йўлида сарф бўлишига рози бўлмай, уни илмга ташфиқ этишади. Бунда, айниқса, Имом Шаъбининг алоҳида ўрни бор эди. Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳ Имом Шаъбининг василаси ила илмга жидду жаҳд қилгани ҳақида воқеани қуйидагиларни хотирлайди:

“Кунларнинг бирида бозорга кетарканман, Имом Шаъбининг ёнидан ўтиб қолдим. У киши мени чақириб, шундай деди:

— Бу йўлдан доим қаерга бориб-келасан?

— Бозорга.

— Буни сўрамандим. Қайси олимнинг дарсларига қатнаяпсан?

— Ҳеч бир олимнинг дарсларига доимий қатнашмайман.

— Илмий мажлисларда доим ҳозир бўл, уламонинг дарс ҳалқаларида бардавом бўл-у, лоқайд бўлма. Зеро сенда зукко назар ва шижоат, олимларга хос улуғлик кўряпман.

Имом Шаъбининг бу сўзи менга бошқача таъсир қилди. Шу заҳоти бозордан терс бурилиб, илм талабида ҳаракатга киришдим” (“Муваффақал Маккий”, 54-бет).

Шундан сўнг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ имл ҳалқаларига мунтазам иштирок этсалар-да, (тирикчилик юзасидан) тижорат ишидан буткул қўл узмайдилар. Аввалгидай тожир ўлароқ доим фаолият юритмасалар-да, яқин дўстлари воситасида савдо ишлари давом этиб турган. Вақти-вақти билан тужжор дўстлари зиёрат қилиб, савдо ишларининг шариат доирасида бўлаётганларини назорат қилар, йўл-йўриқ, насиҳатлар қилар эдилар.

(давоми бор)   1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм, 12-қисм

Эҳсон Шеножакнинг “Имоми Аъзам изидан” китобидан

Таржимон: Ҳусан Мақсудов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Куфада тўрт минг киши ҳадис, тўрт юз киши фиқҳ ўрганмоқда эди”

1161 23:00 08.04.2021

Имоми Аъзамнинг вафоти

5661 22:00 03.04.2021

“Сўконғич имом” ишдан ҳайдалди

8786 10:00 02.04.2021

Қозилик мансабини қабул қилмадилар...

1184 23:00 19.03.2021

Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг ҳаёти ва асосий қарашлари (699-767)

1745 08:00 14.03.2021
« Орқага