Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Толиблар Афғонистоннинг яна бир туманини эгаллади

1188

Афғонистон шимолидаги Сарипул вилоятининг Сайёд тумани «Толибон»нинг назоратига ўтди, дея хабар бермоқда «Анадолу».

Маҳаллий ҳокимият вакили Асадуллоҳ Хуррамнинг айтишича, бугун толиблар Сайёд туманига тўрт томондан ҳужум қилган. Афғон хавфсизлик кучлари чекинишига тўғри келган ва туман толибларнинг қўлига ўтган. Асадуллоҳ Хуррам тўқнашувда ҳар икки томондан ҳам қурбонлар бўлганини айтди, бироқ уларнинг аниқ сонини маълум қилмади. “Толибон” ҳаракати баёнотида эса хавфсизлик кучларининг 45 ходими ўлдирилгани айтилган. 

Бир неча кун аввал Тулак вилоятининг Ғур тумани ҳам толибларнинг назоратига ўтган эди. Шундай қилиб, “Толибон” ҳаракати охирги икки ой ичида ўн бешта туманни эгаллади. БМТ маълумотига кўра, толиблар Афғонистоннинг 50-70 фоиз ҳудудини назорат қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

286 20:05 23.07.2021

Тожикистон афғонистонлик қочқинларни қабул қилишга тайёргарлик кўрди

240 17:30 23.07.2021

Қизи ўғирланган афғон элчиси Покистондан чақириб олинди

1346 08:05 19.07.2021

Ҳукуматнинг «Толибон» билан музокаралари муваффақиятсиз якунланди

1269 10:30 18.07.2021

Афғон ҳукумати ва «Толибон» ўртасидаги музокаралар қайтадан бошланди

672 20:01 17.07.2021

АҚШ минглаб афғонистонликни эвакуация қилади

1069 14:05 17.07.2021
« Орқага