Толиблар ва АҚШ вакилларининг Қатардаги учрашуви бекор қилинди

16:30 09.01.2019 448

Толиблар ва АҚШ раҳбарияти вакилларининг 9 январда Қатарда бошланиши режалаштирилган икки кунлик музокаралари бекор қилинди, дея хабар бермоқда Reuters. 

Буни АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жон Басс ҳам Твиттердаги саҳифасида тасдиқлади.

Дохадаги учрашувда Афғонистондан чет эл қўшинларининг олиб чиқилиши, маҳбусларни алмаштириш ва “Толибон” етакчиларининг ҳаракатланишига қўйилган тақиқни бекор қилиш масалалари муҳокама этилиши кутилган эди.

Куни кеча TOLOnews телеканали “Толибон” ва АҚШ ўртасидаги тинчлик битими лойиҳасини эълон қилди. Битим имзоланса, Афғонистондаги чет эл қўшинлари 18 ой ичида олиб чиқиб кетилади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!