Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибларни тан олишимизга ҳали анча бор» – Байден

967

АҚШ яқин ўртада «Толибон» ҳаракатини Афғонистоннинг янги раҳбарияти сифатида тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден маълум қилди.

Оқ уйда журналистлар билан учрашган Байденга бу ҳақда савол берилди. «Йўқ. Бунга ҳали анча бор», – дея жавоб қайтарди президент.

Ўтган ҳафтада Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ маъмурияти «Толибон» ҳаракатини Афғонистоннинг янги раҳбарияти сифатида эътироф этишни шошилич ҳал қилиниши керак бўлган масала деб ҳисобламаслигини айтган эди.

АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлаши билан “Толибон” ҳаракати мамлакат бўйлаб ҳужумларни орттирди ва ҳудудлардан бирин-кетин назорат ўрната бошлади. 15 август куни Афғонистон президенти мамлакатни тарк этди, толиблар эса пойтахт Кобулни жангсиз эгаллади.

Ўтган ҳафтада АҚШ қўшинлари йигирма йиллик миссиясини тугатиб, Афғонистондан тўлиқ чиқиб кетди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони минтақада устунликка эриша оладими?

809 21:05 16.10.2021

АҚШ: хакерларга каттагина пул тўланди

352 16:30 16.10.2021

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

666 13:05 16.10.2021

АҚШ: миллионер 21 йил олдинги қотиллик учун жазоланди

544 12:25 15.10.2021

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

455 09:00 15.10.2021

Пентагон Ўзбекистон билан ҳарбий базалардан фойдаланишни муҳокама қилмоқчи

725 11:05 14.10.2021
« Орқага