Янгиликлар

“Толибон”  5 минг аъзосининг турмадан чиқарилишини истамоқда

1148

«Толибон» ҳаракати Афғонистондаги ҳарбий низони тугатиш бўйича келишувга турмаларда сақланаётган 5 минг толибнинг озодликка чиқарилиши ҳақидаги пункт қўшилишини талаб қилмоқда. 

Associated Press хабарига кўра, ушбу талаб «Толибон» ҳаракати билан музокара олиб бораётган АҚШга етказилган. АҚШ ва Афғонистон ҳукуматлари вакиллари ҳам толибларнинг озод этилиши масаласи музокараларда кўтарилаётганини тасдиқлаган. 

Маҳбус толибларнинг кўпчилиги пойтахт Кобулдаги “Пули чархи”да – Афғонистондаги энг йирик турмада сақланмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, минглаб толибнинг озодликка чиқарилиши оқибатида Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар ҳам йўқ эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус Афғонистонга ва араб давлатларига кириб келди

699 16:20 24.02.2020

Афғонистонликларнинг ҳеч бири урушдан “бенасиб” қолмади...

219 11:00 24.02.2020

“Толибон билан шартнома имзоланади”

447 16:30 22.02.2020

Афғонистон: тинчликка умид уйғондими?

386 15:00 22.02.2020

Афғонистонда энди тинчлик бўладими?

546 11:20 20.02.2020

Афғонистонда президент сайлови натижалари ниҳоят эълон қилинди

259 10:40 19.02.2020
« Орқага