Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

1055

«Толибон» ҳукуматининг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагани Афғонистондаги иқтисодий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги иқтисодий масалаларга бағишланган анжуманда муваққат бош вазир Муҳаммад Ҳасан Охунд маълум қилди.

“Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабаби “Толибон” ҳокимиятини тан олмаслик, мамлакатга қарши санкциялар ва хориждаги активларни музлатишдир”, – деди у.

Охунд халқаро ҳамжамиятни мамлакатнинг хорижий активларига қўйилган тақиқларни олиб ташлашга чақириб, улар ҳарбий мақсадларда эмас, балки афғон халқи манфаати учун ишлатилишига ваъда берди.

Шунингдек, муваққат ҳукумат раҳбари мусулмон мамлакатларни Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини тан олиш йўлида илк қадамларни ташлашга ундади ва “Толибон” ҳаракати тан олиниш учун барча зарур шартларни бажарганини таъкидлади.

“Толибон” ҳокимиятга келиши билан коррупцияга чек қўйилди. Мамлакатда хавфсизлик таъминланди, энди хорижий ишбилармонлар Афғонистонга сармоя киритишлари мумкин”,деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон сув масаласида яна Толибонга мурожаат қилди

780 16:20 25.06.2022

БМТ: Афғонистон муаммоларини ҳал қилишнинг ягона йўли Толибон билан мулоқот

230 17:25 24.06.2022

Зилзиладан зарар кўрган Афғонистонга турклар ёрдам қўлини чўзди

453 11:00 23.06.2022

Афғонистонда зилзила қурбонлари 1000 дан ошди

753 21:40 22.06.2022

Кобулдаги ибодатхонага ҳужум уюштирилди 

592 14:55 19.06.2022

«Толибон» ўқитувчилар учун 16 минг иш ўрни ажратади

356 10:55 08.06.2022
« Орқага