Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» АҚШга нисбатан ўз муносабатини билдирди

1669

«Толибон» АҚШда ҳеч қандай душман кўрмаяпти, деган «Толибон» муваққат ҳукумати ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний CNN телеканали мухбири Кристиан Аманпурга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон учун сўнгги 20 йил кураш ва уруш  остида ўтган бўлсада, ««Толибон»» АҚШ ва халқаро ҳамжамият билан ижобий муносабатлар ўрнатишга интилмоқда. 

Ҳаққонийнинг таъкидлашича, «Толибон» америкаликларни душман сифатида кўрмайди, бироқ афғонларда АҚШнинг ниятларига ишончсизлик бор.

Унинг таъкидлашича, халқаро ҳуқуққа кўра, Афғонистон ва унинг халқи эркинлигини ҳимоя қилиш учун қонуний ҳуқуққа эга.

Журналистнинг Афғонистон яна Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари учун террорчилик таҳдиди манбаи бўлиб қоладими, деган саволига Ҳаққоний мамлакат ичида мавжуд хавфларга ишора қилган.

Ҳаққонийнинг таъкидлашича, «Толибон» 2020 йилда Дохада АҚШ билан имзоланган Афғонистоннинг «америкаликларни нишонга олган террорчилар учун хавфсиз бошпана»га айланишига йўл қўймаслик мажбуриятини ўз ичига олган келишувга риоя қилиш ниятида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

276 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

692 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

828 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

465 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

478 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

444 15:58 30.01.2023
« Орқага