“Толибон” асосчиларидан бирининг озод этилишига АҚШнинг алоқаси бор

20:30 09.02.2019 1426

“Толибон” ҳаракатининг асосчиларидан бири Мулла Биродар АҚШнинг аралашуви билан озодликка чиқарилган, дея хабар бермоқда Pajhwok.
 
Мулла Биродар ўтган йилнинг охирида Покистонда озод қилинган эди. АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Залмай Халилзод “Толибон” асосчиларидан бирининг қўйиб юборилиши Вашингтоннинг илтимосига кўра амалга ошганини маълум қилди.

Халилзоднинг айтилишча, шу орқали Покистон ҳам Афғонистон, ҳам АҚШ билан алоқаларини яхшилаш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, америкалик дипломат Биродарнинг озодликка чиқиши тинчлик музокараларига ёрдам беришини таъкидлади.

Абдул Ғани Биродар бир неча йил аввал ўлган (баъзи фикрларга кўра, ўлдирилган) толиблар етакчиси Мулла Умарнинг яқин сафдошдири. У бир пайтлар совет қўшинларига қарши курашган, толиблар ҳокимиятга келганида юқори лавозимларни эгаллаган.

2018 йилнинг октябрида Мулла Биродарнинг озодликка чиққани маълум бўлди. Кейинроқ у толибларнинг Қатардаги офисига раҳбар етиб тайинланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!