Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» аввалги ҳукуматнинг қулашидан таассуфда

1488

Афғонистонда аввалги ҳукуматнинг қулаши афғон халқига фақат зарар келтирди. Бу ҳақда якшанба куни TOLOnews телеканалига берган интервьюсида «Толибон» ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид айтиб ўтди.

«Менимча, режимнинг қулаши Афғонистон халқига фақат зарар етказди, чунки агар уруш тўхтатилганида ва биз музокараларда сезиларли ютуқларга эришганимизда, вазият ҳозиргидан яхшироқ бўларди. Натижада институтларнинг қулаши ва мамлакатдан одамларнинг қочиб кетишининг олдини олиш мумкин эди», – деди у.

Бундан ташқари, Мужоҳид халқаро ҳамжамиятнинг «Толибон» томонидан тузилган ҳукуматнинг инклюзив эмаслиги ҳақидаги айбловларини рад этди. 

«Агар биз турли халқларнинг иштироки ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирги ҳукуматга турли этник гуруҳларни киритганмиз ва уларга тегишли ваколатлар берилган. Айрим шахсларни киритиш ҳақида гапириш эса нотўғри», – деди Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

У АҚШни молиявий ёрдамни тўхтатганини танқид қилар экан, Вашингтон бошқа давлатларни ҳам Афғонистондаги муваққат ҳукуматни тан олмасликка ундаётганини айтди. «Биламиз, бунинг ортида АҚШ турибди», – дея таъкидлади «Толибон» вакили.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Омикрон» штаммига чалинган биринчи ўзбекистонлик аниқланди

169 15:13 03.12.2021

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

252 14:35 03.12.2021

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

652 14:05 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

190 12:10 03.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

230 11:30 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

153 11:05 03.12.2021
« Орқага