Янгиликлар

“Толибон билан шартнома имзоланади”

553

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг баёнотига кўра, Қўшма Штатлар 29 феврал куни толиблар билан шартнома имзолашга тайёрланмоқда.

АҚШ аввалроқ “Толибон” билан Афғонистондаги етти кун тинчлик масаласини муҳокама қилган. Бу вақтда "Толибон" радикал ҳаракати портлашлар ва ракета ҳужумларини уюштирмасликка ваъда берган. Хабар қилинишича, мамлакатда зўравонликни камайтириш даври яқин кунларда бошланиши керак. “Tolo” каналининг Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгашининг қарорига таяниб хабар беришича, Афғонистонда тинч етти кун жараёни жума кунидан шанбага ўтар кечаси бошланади.

"Сўнгги ҳафталарда... Дохадаги АҚШ музокарачилари "Толибон” ҳаракати билан Афғонистондаги зўравонликни камайтириш учун келишиб олдилар. Ушбу чоралар муваффақиятли амалга оширилганидан сўнг, АҚШ ва “Толибон” гуруҳи ўртасида битимни имзолаш жараёнида олдинга бориш кутилмоқда. Биз “Толибон” билан келишувни имзолашга тийёрланяпмиз" – деди Помпео.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва АҚШ: «Жексон-Вэник» тузатиши бекор бўладими?

682 19:30 03.04.2020

АҚШ: Ниқоблар коронавирусда фойдаси борми?

698 14:00 03.04.2020

АҚШда ишсизлик рекорд даражага чиқди

438 12:00 03.04.2020

АҚШ ва Хитой муносабатлари кескинлашмоқда...

2393 10:30 03.04.2020

Эксперт: "Ўзбекистон коронавирус бўйича шаффоф маълумотлар беряпти"

1383 10:00 03.04.2020

Коронавирус юққанлар сони 1 миллиондан ошди

715 09:30 03.04.2020
« Орқага