Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Толибон: бир ҳафтада Тожикистонни эгаллаб олишга қурбимиз етади

9455

Толибон қўмондонларидан бири Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашишни тўхтатмаса, улар бир ҳафта ичида республикани эгаллаши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Ҳаште субҳ” газетаси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

“Толибон” 217-армиясининг “Омарий” қўмондон ўринбосари Муҳаммад Ҳамза (Мулла Жан) Таҳорга ташриф буюрган Толибон ҳукумати вазирлари ҳузурида шундай баёнот берган. 

“Толибон корпуси қўмондони ўринбосари Душанбени “агар Тожикистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни тўхтатмаса, бир ҳафта ичида толиблар бу мамлакатни эгаллаб олиши” ҳақида огоҳлантирди”, — дейилади газета манбаси. .

Мулла Жаннинг баёнотига Тожикистон расмийларидан ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

Бу Толибоннинг Тожикистонни Афғонистон ички ишларига аралашмаслик ҳақида биринчи марта огоҳлантириши эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳудудидан Тожикистон ва Ўзбекистонга ракета учирилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Тожикистон ўз чегараларини тўсатдан ҳужумлардан ҳимоя қилишни бошлаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

49 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

122 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

78 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

113 11:10 18.08.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бошланди

74 10:46 18.08.2022

Эрондаги тошқинлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

87 10:40 18.08.2022
« Орқага