Янгиликлар

“Толибон”: Энг кўп америкаликлар азият чекади

2474

АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Толибон” билан музокараларни бекор қилиш ҳақидаги қарорини толиблар таҳдидкор оҳанг билан қаршилади, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

“Толибон” тарқатган баёнотда музокараларнинг бекор қилинишидан “энг кўп америкаликлар азият чекиши” айтилган.

“АҚШнинг бу қарори энг кўп унга салбий таъсир кўрсатади. Унинг обрўсига путур етди. Тинчликка қарши эканини янада ошкор қилди. Бу кўпроқ кишининг ўлишига ва моддий зарарнинг кўпроқ бўлишига олиб келади”, – деди “Толибон” ҳаракатининг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Шунингдек, толиблар музокараларни охиригача давом эттириш ниятини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Кобул марказида “Толибон” томонидан амалга оширилган теракт Трампнинг толиблар билан музокараларни бекор қилишига сабаб бўлди. Икки ўртадаги музокаралар бир неча ойдан бери давом этиб келаётган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистонда август «қонли ой» бўлди

568 10:35 19.09.2019

«Толибон» Халқаро қизил хоч ташкилотининг Афғонистонда ишлашига рухсат берди

484 15:35 16.09.2019

Трамп “Толибон” вакиллари билан махфий учрашувни бекор қилди

614 06:00 09.09.2019

АҚШнинг Афғонистондаги узоққа чўзилган уруши якунига етмоқда

769 17:01 04.09.2019

Трамп: «Толибон» билан келишувга эришишга оз қолди»

503 16:25 30.08.2019
« Орқага