«Толибон» ҳаракати делегацияси Тошкентга келди

11:30 11.08.2018 4063

2018 йилнинг 7-10 август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик берган маълумотда айтилишича, “Толибон” ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Учрашув давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув тафсилотлари батафсил баён қилинмаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!