Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” Хотин-қизлар ишлари бўйича вазирлик тугатилганини изоҳлади

1796

“Толибон” ҳаракати вакили, Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид эронлик журналистларга берган интервьюсида хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи вазирликнинг тугатилишини изоҳлади.

Унинг айтишича, ушбу вазирлик авваллари ҳеч қандай вазифани бажармаган ва у рамзий равишда мавжуд бўлган, холос.

“Биз бундан буён аёллар манфаатлари учун хизмат қиладиган ишларни бажаришни режалаштирмоқдамиз ва қандайдир вазифага эга бўлмаган вазирликнинг тугатилиши катта аҳамиятга эга эмас деб ҳисоблаймиз”, – деди “Толибон” вакили.

Шунингдек, Мужоҳиднинг Хотин-қизлар ишлари бўйича вазирлик шу пайтгача  ҳеч қандай арзирли иш қилинмаганини таъкидлаб, вазирлик тузилган бўлса-да, айниқса қишлоқларда аёллар энг асосий ҳуқуқларидан фойдалана олмай келганини айтиб ўтди. 

Забиҳуллоҳ Мужоҳид аёллар масалалари келажакда шариат қонунлари доирасида тартибга солинишини ва бу иш билан шуғулланадиган идоранинг номи вазирлик ёки дирекция бўлиши шарт эмаслигини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Тожикистон Ички ишлар вазирлиги учун база қуриб беради

218 17:00 28.10.2021

Инсониятга очарчилик хавф солмоқда

505 15:45 27.10.2021

«Толибон» тайинлаган Кобул университети ректори ишдан бўшатилди

824 15:05 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

299 11:20 27.10.2021

“Толибон” ишчиларнинг маошини буғдой билан тўлайди

515 08:05 26.10.2021

«Толибон» аввалги ҳукуматнинг қулашидан таассуфда

1297 11:10 25.10.2021
« Орқага