Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” ҳужумларни орттиради, агар...

1196

Москвада Афғонистон бўйича ўтказилган музокараларда “Толибон” вакиллари жорий йилниинг 1 майига қадар АҚШ ва НАТО ҳарбийларининг Афғонистонни тарк этишини талаб қилди.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, толиблар агар уларнинг талаби бажарилмаса, ҳужумларни орттиришини маълум қилган.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат Афғонистондаги аскарларни олиб чиқишни режалаштираётганини, бироқ буни 1 майгача амалга ошириш жуда қийин бўлишини айтганди.

“Толибон” вакили Суҳайл Шоҳин хорижлик ҳарбийларнинг 1 майдан кейин ҳам Афғонистонда қолиши АҚШ билан тузилган келишувнинг бузилиши бўлишини ва бунга жавоб қайтарилишини таъкидлади. “Умид қиламизки, бундай бўлмайди”, – деди у.

Вашингтон ва “Толибон” ўртасида келишув имзолангандан бери толиблар АҚШ ва НАТО кучларига қарши жиддий ҳужумларни амалга оширгани йўқ. Бироқ Афғонистонда терактлар тинмаяпти, ҳукумат кўпинча бу ҳужумлар учун “Толибон”ни айблайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилишни сўради

622 13:35 22.09.2021

“Толибон” вакили халқаро авиарейслар ва иқтисодий қийинчиликлар ҳақида гапирди

368 11:20 22.09.2021

Имрон Хон: «Афғонистонда қизлар мактабини тақиқлаш исломга зиддир»

446 10:45 22.09.2021

«Толибон» қизлар тезроқ мактабга қайтишлари кераклигини эълон қилди

706 17:40 21.09.2021

“Америка жавобгарликка тортилиши зарур” – “Толибон” 

785 13:01 21.09.2021

Покистон: «Афғонистонда фуқаролар урушининг олди олинди..»

663 08:29 21.09.2021
« Орқага