"Толибон" мактабларга рухсат берди

12:30 03.01.2019 1190

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги Бағрон туманида 30 йилдан кейин илк бор мактаб очилди, дея хабар бермоқда DW.

106 минг аҳоли истиқомат қиладиган туман “Толибон” ҳаракатининг назоратида. Вилоат таълим бошқармаси бошлиғи Довуд Сафарийнинг айтишича, янги очилган бошланғич мактабдаги 1-3 синфларда жами 200 нафар ўғил бола ўқийди. Бағронда яна 15 та мактаб очилиши учун ҳукуматдан рухсат олинган.

Аввалари ҳудудда мактаб очилишига қарши бўлган “Толибон” маҳаллий етакчилар билан музокаралар натижасида мактабларга рухсат бергани айтилмоқда.

“Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид мактаблар очиш масаласида маҳаллий ҳукуматни қўллаб-қувватлашларини билдирди.

БМТ маълумотига кўра, Афғонистонда уруш, ижтимоий тўсиқлар ва қашшоқлик туфайли 3,7 миллион бола таълим олишдан маҳрум.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!