Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

1326

“Толибон” ҳаракати август ойида афғонистонлик учувчилар томонидан олиб кетилган бир нечта самолёт ва вертолётларни қўшни давлатлардан қайтаришга муваффақ бўлди. 

Бу ҳақда Афғонистон шимолидаги Балх вилоятидаги “Толибон” қўшинлари қўмондони Аттауллоҳ Умарий маълум қилди, дея хабар беради TOLOnews.

Умарийнинг сўзларига кўра, номи ошкор этилмаган давлат билан келишилган ҳолда бир неча самолёт аллақачон Афғонистонга олиб келинган.

Балхдаги “Толибон” ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Зиёул Ҳақ Осимнинг айтишича, унинг қўл остидагилар битта самолётни таъмирлаб, хизматга қайтаришга муваффақ бўлган. "Самолёт бузилган ва Дубайга таъмирлаш учун юборилиши керак эди. Лекин муҳандисларимиз ва техник ходимларимиз уни таъмирлашди", – деди у.

“Толибон” ҳаракати яна бир бор афғонистонлик учувчиларни ватанига қайтишга ундаб, улар учун ҳеч қандай таҳдид йўқлигини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

268 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

572 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

425 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

897 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1019 18:30 24.01.2022
« Орқага