Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» тайинлаган Кобул университети ректори ишдан бўшатилди

1158

«Толибон» томонидан Кобул университетига тайинланган ректор Муҳаммад Ашраф Ғайратни ишдан бўшатди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига университетдаги манбага асосланиб.

Сентябрь ойида фақат бакалавр даражасига эга бўлган Муҳаммад Ашраф Ғайрат ректор лавозимига тайинланган эди. Ушбу қарор университет ўқитувчиларининг норозилигига сабаб бўлди, кўплаб ўқитувчилар истеъфога чиқиш учун ариза беришни бошлаган.

Шундан сўнг устозларнинг талаби қондирилиб, ислом ҳуқуқи фанлари номзоди Усома Азиз университетнинг янги ректори этиб тайинланган.

Август ойи бошида “Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳукумат кучларига қарши ҳужумларини кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб, эртаси куни уруш тугаганини эълон қилган эди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокини тўхтатиб, Кобул аэропортини тарк этди. Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаҳон банки Афғонистонга аталган ёрдамнинг бир қисмини беришга қарор қилди

223 09:35 03.12.2021

“Афғонистон иқтисодиёти ташқи ёрдамсиз шокка тушиб қолади”

318 11:15 02.12.2021

“Толибон” ҳеч қачон Ўзбекистонга таҳдид бўлмаслигига ишонтирди

540 08:00 01.12.2021

Афғонистон элчихоналари “Толибон” билан ҳамкорлик қилмайдиган бўлди

876 18:10 30.11.2021

«Толибон» ҳукумати: Афғонистон Туркиянинг ёрдамига муҳтож

884 12:05 28.11.2021

Афғонистонда ўнлаб ИШИДчи таслим бўлди

736 17:10 24.11.2021
« Орқага