Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» ўт очишни тўхтатиш учун шартини эълон қилди

6509

«Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукуматига мурожаат қилиб, уч ойга ўт очишни тўхтатиш таклифини билдирди. Бу ҳақда Дохада толиблар билан музокара ўтказадиган афғон делегацияси аъзоси Нодир Нодирий маълум қилди.

Унинг айтишича, “Толибон” ўт очишни тўхтатиш эвазига 7 минг аъзоси қамоқхоналардан озод этилишини истамоқда.

«Бу жиддий талаб, биз 5 минг толибнинг озодликка чиқарилиши вазиятни яхшиламагани ва ҳатто ёмонлаштирганига гувоҳ бўлдик», – деди Нодирий Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, толиблар ҳаракатнинг БМТ “қора рўйхати”дан ўчирилишини ҳам истамоқда.  Ўн бир сиёсий арбобдан иборат ҳукумат делегацияси бугун “Толибон” билан музокараларни давом эттириш учун Қатар пойтахти Дохага йўл олади. Музокаралар ўтган йилнинг сентябрида бошланган ва бир неча бор тўхтаб қолган. Учрашувларда бўлғуси тинчлик музокараларининг кун тартибини муҳокама этишдан нарига ўтилмади. 

Маълумотларга қараганда, ҳукумат делегацияси таркибида Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашиш олий кенгаши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ бор. Делегацияга Абдул Ғани Бародар бошчилик қиляпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистон: мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

140 11:53 30.09.2022

АҚШ Афғонистондан келтирилган самолётларини Тошкент ва Душанбега бермоқчи

870 11:35 20.09.2022

«Муҳандис» учун қабила бошлиғи: АҚШ ва «Толибон» асирларни алмашишди

519 09:15 20.09.2022

Татар миллатига мансуб афғонистонлик олим Кобул Ислом уламолари кенгаши раиси этиб сайланди

554 15:35 14.09.2022

Афғонистонда АҚШдан келган вертолёт қулаб тушди: қурбонлар бор

700 09:25 11.09.2022

Афғонистондаги аэропортларда БАА авиация хизматларини кўрсатади

301 20:10 09.09.2022
« Орқага