Янгиликлар

Томскдаги ёнғин ерида яна бир ўзбекистонликнинг жасади топилди

679

Россиянинг Томск вилоятида юз берган ва ўн нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин еридан яна бир қурбоннинг жасади топилди. Бу ҳақда Томск вилояти Тергов бошқармаси маълум қилди. 

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, охирги қурбон ҳам ўзбекистонликдир. Мутахассислар томонидан олиб борилган бирламчи таҳлил натижаларига кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўн биринчи фуқаро Андижон вилояти Андижон туманида истиқомат қилган Мамажонов Музаффаржон Дилмуротович бўлгани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, 21 январга ўтар кечаси Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли пунктининг Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғоч уйда ёнғин рўй берди. Бунинг оқибатида уйнинг томи қулаб тушган, 11 киши ҳалок бўлган, улардан 10 нафари Ўзбекистон фуқаролари эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Айрим педагогика йўналишларида уч йил таълим олинади

232 22:00 28.02.2020

Чингиз афандига мактублар (65-қисм)

147 20:00 28.02.2020

Фуқаролик олиш учун ўзбек тилини билиш шарт

284 16:20 28.02.2020

«Фуқаролик тўғрисида»ги қонун Сенат томонидан маъқулланди

284 15:20 28.02.2020

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 500 млн долларлик 52 та шартнома имзоланди

192 11:20 28.02.2020

"Президент бизнинг мақтовларимизга зор ҳам эмас ..."

1265 09:00 28.02.2020
« Орқага