Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Топиб олинган нарсани нима қилиш керак?

1420

CАВОЛ:

Шариатимизда ердан топиб олинган нарса ёки пул бизларга ҳалол эмас. Эшитишимча кимки пул топиб олса, уни бир йил сақлаши керак, эгаси чиқмаса садақа қилиб юбориши керак. Шунда ҳам ушбу садақанинг савоби сизга ёзилмас экан. Мен ерда ётган пулни кўриб, ишлатиб қўйишим мумкин деб олмасам, менга гуноҳ бўлмайдими? Ахир эгаси мендан сўраши мумкин, мен эса гуноҳдан қўрқиб бошқа гуноҳга тутилиб қолмайманми?

ЖАВОБ: 

Топиб олинган нарсалар икки турли бўлади.

1.  Агар топиб олинган нарсани эгасини топиб қайтариб бериш учун олмаса, у нарса ўша ерда талофатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлса, топиб олинган нарсани олиш фарз бўлади.

2.  Топиб олинган нарсани эгасига қайтариб бериш учун олмаса ҳам у жойда ҳалокатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлмаса, у нарсани олиш ихтиёри бўлади. Аммо эгасига қайтариб бериш мақсадида олиш афзал ҳисобланади ва бу иш учун савоб ҳам умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

427 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

193 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

289 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1245 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

247 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

789 17:35 28.11.2022
« Орқага