Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаев Чимкентга борди. Масъулларга шаҳарда янги театр ва мактаб ўқувчилари саройини қуришни буюрди.
Давлат раҳбари ўз нутқида шаҳарнинг транспорт-логистика ва муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилиш зарурлигини таъкидлади.
«Шаҳар ҳалқасини ёпадиган автомагистраль имкон қадар тезроқ фойдаланишга топширилиши ва янги аэропорт терминали ўз вақтида қуриб битказилиши керак. Сўнгги пайтларда шаҳарга 41 та аҳоли пункти қўшилди. Шунинг учун муҳандислик инфратузилмаси имкониятларини ошириш зарурати туғилди. Ушбу мақсадлар учун 4 йил ичида республика бюджетидан 170 миллиардга яқин тенге ажратилди. Натижада, ичимлик суви, электр энергияси ва газ билан таъминлаш билан боғлиқ вазиятни бироз яхшилаш мумкин эди», — деди у.
«Яқин масофада Марказий Осиёдаги энг йирик бозорлардан бири - Тошкент агломерацияси жойлашган. Шунинг учун Чимкент ҳар томонлама рақобатбардош бўлиши керак. Шуни ҳисобга олиб, шаҳарнинг бош режасини қайта кўриб чиқишни топшираман», деган Қозоғистон президенти.
Ташқи сиёсат масалаларига тхталган Тоқаев: “Ташқи сиёсатимиз аввалгидек мутаносиб, кўп йўналишли ва конструктив бўлади. Қозоғистон Россия билан иттифоқ, Хитой билан абадий стратегик шериклик, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон каби биродар Марказий Осиё давлатлари ва Туркия билан ҳар томонлама ҳамкорлик, шунингдек, дунёнинг барча манфаатдор давлатлари, хоҳ Осиёда, Яқин Шарқ ёхуд Европада бўлсин, дунёнинг барча манфаатли мамлакатлари билан ўзаро самарали муносабатларни янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади», — деган.