Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

2074

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Сурия ҳудудидан Туркияга қаратилган террор таҳдидига бундан буён тоқат қилинмаслигини таъкидлади. 

“Полициячиларимизга (“Фрот қалқони” операцияси ҳудудида) охирги ҳужум, ҳудудимизга қаратилган ҳужумлар тоқатимизни тоқ қилди. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун тез орада чора кўрамиз”, – деди Эрдоған душанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида. 

Куни кеча Сурия шимолида Туркия амалга ошираётган “Фрот қалқони” операцияси ҳудудида юз берган ҳужум оқибатида икки нафар турк полициячиси ҳалок бўлган, икки нафари яраланган. 

Эрдоғаннинг таъкидлашича, Туркия Суриянинг шимолидан бўлаётган таҳдидларни ё у ердаги маҳаллий кучлар билан бирга, ёки ўз кучи билан бартараф этади. 

Шунингдек, Туркия раҳбари ўз нутқида ноқонуний миграция масласига ҳам тўхталиб, Европа Иттифоқини бу масалани ҳал қилишда кўпроқ масъулият олишга чақирди. Президентнинг айтишича, Туркия қочқинларнинг янги тўлқинини қабул қила олмайди ва қочқинлар масаласини фақатгина молиявий кўмак билан ҳал қилиб бўлмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

592 19:05 05.12.2021

Кўзлари ожиза аёл 67 ёшида ҳофиза бўлди

662 15:05 04.12.2021

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

392 12:05 04.12.2021

Масжидда мушук боқаётган имом (фото)

885 09:05 04.12.2021

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

1098 14:35 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

306 12:10 03.12.2021
« Орқага