Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тортинманглар, Қуръон cайлига марҳабо!

708

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танлови “AzonTV” илмий-маърифий онлайн телеканалида катта шукуҳ ва мамнуният билан ўтказилмоқда. 

Қуръони карим ер юзига нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар уни катта қизиқиш билан, бемисл қунт билан ўрганиб, ўзлаштириб бордилар. Қуръони каримни оғзаки ва ёзма равишда жамлаб, сақлаб бориш вазифаси Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга юклатилган эди. У Зот бунинг учун керак бўлган барча чора-тадбирларни кўриб борардилар. Жумладан, Қуръонни ёдлашга, уни бошқаларга ўргатишга тарғиб қилардилар, буюрардилар. Саҳобалари ичидан Қуръон қироатига лаёқатли, иқтидори бор кишиларни танлаб, улар билан алоҳида шуғулланар эдилар, уларни Қуръон ўқишга моҳир бўлишга ундардилар.

Хушовоз, тили равон, Қуръонни гўзал ўқий оладиган кишиларни Қуръон таълимига жалб қилиб, уларнинг иқтидорини мақтар, олқишлар ва улардек умматлари борлигидан шод бўлиб, Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтар эдилар. У Зотнинг таълим-тарбияларини олган саҳобаи киромлар ҳам Қуръон таълимига алоҳида эътибор бердилар. Уларнинг қошида қориларнинг қадри жуда юксак эди. Шу зайлда ислом уммати ичидан Қуръони каримни қалбларида сақлаб, кейинги авлодга беками кўст етказишга ҳарис бўлган Қуръон ошиқлари, ҳофизлари силсиласи узилмай келди ва улар барча даврларда мусулмон уммати тарафидан эъзозу ҳурматда бўлдилар. 

Бош ҳакам Ҳасан Яҳё Абдулмажид барча иштирокчи ва кузатувчиларга мурожаат қилиб, ўз фикрларини билдирди: 

“Бу йилги мусобақа юртимизга Аллоҳнинг берган фазли, марҳамати. Бу Аллоҳ берган имконият. Бандалар эса сабабчидир. Қуръон мусобақаси ўтказилишига оз бўлса-да, сабабчи бўлиб қолиш – Аллоҳ муваффақ қилган улкан шараф. Бу ўз навбатида фахрдан кўра шукр тақозо қиладиган ҳолат. Шу билан бирга иштирокчи, тингловчи, умуман, Қуръон мухлиси бўлган халқимизга, хусусан, қориларимизга тавсияларимиз шуки, тортинманглар, азизлар. Иштирок этинглар, олдин иштирок этгандик, ютолмагандик деманглар, қатнашинглар. Чунки сиз Қуръон тиловати орқали Қуръоннинг нурини, зиёсини таратишга сабабчи бўласиз. Саҳобалар иккита одамга Қуръон ўқиб бераман деб оғир аҳволларга тушишган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Маккада шундай гўзал калом нозил бўлди, одамлар ғафлатда  қолмасин, деб тиловат қилиб, мушриклардан ҳушдан кетгунча калтак еганлар. Шунга қарамай, Қуръон тиловатининг лаззатини туйганлар. Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танлови эса минглаб Қуръон мухлислари ва қориларимиз учун улкан имконият, улкан шараф. Ҳар бир қори ўз тиловати орқали Қуръон зиёси, нури тарқалишига, қалбларимизга етиб боришига ҳисса қўшмоқда”.

Мўминларга ҳидоят ва раҳмат бўлиб нозил қилинган Қуръон мусобақасида фаол иштирок этинг.  “AzonTV”ни кузатиб боринг.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

189 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1368 20:00 27.02.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

171 19:00 27.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

360 18:09 27.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

253 16:00 27.02.2021

Камтарлик тарбияси

396 15:00 27.02.2021
« Орқага