Тортишиш балоси (2-қисм)

18:00 17.07.2019 374

Тортишиш ва мужодала мазамматида ворид бўлган хабарлар саноқсиздир.

Тортишишнинг чегараси – бировнинг гапига нисбатан, ундаги хатони кўрсатиб қилинган ҳар қандай эътироздир. Бу хато ё лафзда ёки маънода ёхуд сўзлагувчининг қасдида бўлади. (Яъни хатойинг сўзинг ёки сўзингнинг маъносида эмас, балки сенинг мақсадинг тўғримас, дейиш билан ҳам бўлади).

Тортишишни тарк этиш инкор ва эътирозни тарк қилиш билан бўлади. Эшитган қайси бир гапинг ҳақ бўлса уни тасдиқла. Агар дин ишларига тааллуқли бўлмаган ботил ёки ёлғон бўлса, сукут қил.

Бировга эътироз қилиш баъзан унинг лафзи тўғрисида ҳам бўлади. Наҳв жиҳатидан, луғат жиҳатидан, сўзни ўрнида ишлата билмасликдан тортиб ва назмдаги хатони кўрсатишлар бунга мисолдир. Айрим ҳолларда бу маърифат камлигидан ёки қаламнинг туғёнидан бўлади. Нима бўлганда ҳам унинг хатосини топишга сабаб йўқдир.

Аммо маънога келсак, сен айтгандек эмас, мана бундай, мана шундай сабаблар тўғрисидан хато қилдинг, демоқдир.

Мақсад тўғрисида эса, бу гап тўғри, лекин сенинг мақсадинг ҳақиқат эмас, балки бунда ғараз эгасисан, демоқ ва шунга ўхшаш гапларни айтмоқдир. Бу одатда илмий масалаларда бўлади. Ва жадал исми билан хосланган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳам мазмумдир. Балки сукут вожиб. Тан олмаслик ёки инкор юзасидан эмас, истифода кўринишида савол ёки текшириш кўринишида ҳам эмас, балки таниш маъносида мулойимлик лозим.

Аммо мужодалага келсак, у бировни ўчириш, ожиз қолдириш, гапидан камчилик топиш ва уни қусур ва жаҳлга нисбат беришдан иборатдир. Бунинг далили – унинг ҳаққа танбиҳи бошқа жиҳатдан мужодалачи ҳузурида кариҳ кўринишидир. Бу билан у ўзининг фазлини ва соҳибининг нуқсини кўрсатиш учун унинг хатосини изҳор қилмоқчи бўлади. Бундан фақат сукут, гуноҳ бўлмаган ишларнинг ҳаммасида сукут қилиш билан нажот топилади. Бунга боис бўладиган нарса, илм ва фазлни кўрсатиб кеккайиш ва нуқсини изҳор қилиб бировга ҳужум қилишдир. Бу иккови нафсда яширин бўлиб, уни кучайтирадиган шаҳватлардандир. Фазлни изҳор қилиш нафсни оқлаш қабилидандир. У бандадаги олийлик ва кибриё чақириғидан иборат туғён тақозоси бўлиб, иккови рубубийят сифатларидандир. Бу билан бошқани нуқсли қилиш эса, ҳайвоний табиат тақозоси бўлиб, бошқани янчиш, синдириш, тўқнашиб озор беришни мақсад қилади.

Бу икки сифат мазмум ва ҳалокатлидир. Уларни тортишиш ва мужодала қувватлантиради. Доимий тортишиш ва мужодалада бўлган инсон бу ҳалокатли сифатларни кучайтиради. Улар кишини макруҳлик чегарасидан ўтказади, балки бировга озор бериш ҳосил бўлса, у гуноҳ, маъсиятдир. Тортишув озор беришдан, ғазабни қўзғашдан ва унга эътироз қилганни қайтишга, ҳамда ҳақиқат ёки ботил бўлсин, гапини қувватлаб, унга ёрдам беришга мажбурлашдан ҳеч ҳам холи бўлмайди. Уни айтганга тасаввур қилинадиган ҳамма хунук сўзларни дейилади. Шундан икки ит бир бирига ҳургандек, тортишувчилар ўртасида жанжал қўзғолади. Уларнинг ҳар бири соҳибини ўзи биладиган таҳқирлаш, ўчириш ва мот қилишнинг энг кучли йўллари билан тишлашни мақсад қилади.

Бунинг муолажасига келсак, у ўзининг фазлини изҳор қилишга боис бўлган кибрини, бошқанинг нуқсини кўрсатишга сабаб бўладиган ҳайвонийлигини синдириш билан бўлади. Шунингдек булар “Кибр ва ужбнинг мазаммати китоби”да ва “Ғазаб мазаммати китоби”да келади. Чунки ҳар иллатнинг муолажаси унинг сабабини йўқ қилиш билан бўлади. Тортишув ва мужодаланинг сабаби биз зикр қилган сабаблардир. Сўнг унда доимий бўлиш уни одат ва табиатга айлантиради, токи у нафсга ўрнашади ва унга сабр қилиш қийин бўлади.

Ривоят этилишича, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Довуд Тоийга: “Нима ёлғизликни маъқул кўряпсиз?”, дедилар. “Нафсим билан мужодала қилиш учун”, деганларида: имом Абу Ҳанифа: “Унда мажлисларда ҳозир бўлиб айтилганларни эшитиб ўтиринг, ўзингиз гапирманг”, дедилар. Шунда Довуд: “Шундай ҳам қилиб кўрдим, ўзимга бундан ҳам кўра машаққатли ишни кўрмадим”, деб жавоб қилдилар. Айтганларидек, бошқадан хатони эшитганда, унинг очиб ташлашга қодир бўла туриб, сукут ила сабр қилиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳақ бўла туриб тортишишни тарк қилса, Аллоҳ унга жаннатнинг олий мақомида бир уй бино қилади.”, деганлар. Чунки бу нафсга жуда оғир келади. Мазҳаб ва ақида масалаларида бу ҳолат жуда кўп учрайди.

Тортишув табиатдир. Агар уни савоб деб ўйласа унга ҳирси кучаяди ва табиат, ҳам шариат унга кўмаклашади. Бу айни хатодир. Балки, инсонга аҳли қибла тўғрисида тилни тиймоқ лозим бўлади. Агар бидъатчини кўрса унга мужодала йўли билан эмас, насиҳатла лутф этмоқ керак. Чунки мужодала уни адашишдан қутилиш ва ўзига ўхшаган аҳли мазҳабидан бўлган мужодалачилар хоҳласа, қўлидан келадиган санъат деган ҳаёлга олиб келади. Ва мужодала сабаб қалбида бидъат давом этади ва кучаяди. Агар насиҳат фойда бермаслигини билиб қолса, ўзи билан машғул бўлади ва уни тарк этади. Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Аҳли қибладан тилини тийганга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, илло қўлидан келганича яхшилик айтса бўлади”. Ҳишом ибн Урва: Пайғамбар алайҳиссалом бу сўзларини етти марта қайтарган эдилар, дейдилар.

Мужодалага бир муддат одатланиб қолган, уни одамлар мақтаган ва шу сабабдан ўзида ифтихор ва мамнуният туйган кишида бу ҳалокатли хусусият кучаяди. Бунинг устига унда ғазаб, кибр, риё, обрўпарастлик ва манманлик ҳукмронлиги жамланса, ундан қутулишга кучи етмайди. Бу сифатларнинг биттаси билан курашиш машаққатли-ку, улар бирлашиб қолса нима бўлади?

Тамом

Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!