Янгиликлар

«Тошкент» автовокзалида эркаклар ва аёллар учун алоҳида намозхона ва кутубхона очилди (фотогалерея)

1184

Бугунги кунда барча соҳалар қатори хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам ривожланиб, инсонларнинг эҳтиёжи учун мослаштириб борилмоқда.

Жумладан, Чилонзор туманидаги “Тошкент” автовокзали ҳам реконструкция қилинди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди. Маҳаллий ва халқаро йўналишларда қатновлар йўлга қўйилди.

Вокзал энг илғор технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, диспетчерлик хизмати, чиптахона, кутиш зали ва VIP залда йўловчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Меҳмонхона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, савдо дўконлари очилди.

Энг қувонарлиси эса, аёллар ва эркаклар учун алоҳида намозхона ва таҳоратхоналар йўловчиларга хизмат қилмоқда. Шунингдек, намозхоналарда Исломий адабиётлар кутубхонаси ҳам мавжуд.

Бугунги кунда Тошкентдан Янгиер, Зомин, Самарқанд, Зарафшон, Каттақўрғон, Хатирчи, Учқудуқ, Термиз, Денов, Бухоро, Қоракўл ва бошқа йўналишлар бўйича кунига 10 дан ортиқ маҳаллий рейслар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, автовокзалдан 12 та халқаро йўналиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таниқли блогер яна бир шубҳали инвестор ҳақида бонг урмоқда

3211 11:54 04.12.2019

Тошкентдаги анҳордан тўппонча топилди

447 11:30 03.12.2019

Мозори Шариф – Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

249 10:00 22.11.2019

Ҳокимнинг ҳақорат ва таҳдидига айрим партиялар ҳам муносабат билдирди

1773 09:44 17.11.2019

АОКА Артикходжаевнинг таҳдид ва ҳақоратларига муносабат билдирди 

3888 09:34 17.11.2019

«Турон» Чорсуга қайтсин!

683 10:00 18.10.2019
« Орқага