Янгиликлар

Тошкент — дунёнинг энг арзон уч шаҳридан бири (ва бу фахрланиш учун сабаб эмас)

1725

The Economist Intelligence Unit 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Тадқиқот 30 йилдан бери ҳар йили олиб борилади. 

Таҳлилчилар дунёдаги 133 та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослади. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди, у жами 100 баллни ташкил этган.

Дастлабки учта ўринни бир вақтнинг ўзида учта шаҳар эгаллади — Париж, Гонконг ва Сингапур. Дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги қуйидагича кўринишга эга:

• 1. Сингапур (Сингапур)
• 1. Париж (Франция)
• 1. Гонконг (Хитой)
• 4. Цюрих (Швейцария)
• 5. Женева (Швейцария)
• 5. Осака (Япония)
• 7. Сеул (Жанубий Корея)
• 7. Копенгаген (Дания)
• 7. Нью-Йорк (АҚШ)
• 10. Тель-Авив (Исроил)
• 10. Лос-Анджелес (АҚШ)

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳаёт, одатда, энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда қимматдир. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.

Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон, деб ёзади @davletovuz. Хусусан, Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарларга айланди.

Умуман олганда, дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:

• 1. Каракас (Венесуэла)
• 2. Дамашқ (Сурия)
• 3. Тошкент (Ўзбекистон)
• 4. Олмаота (Қозоғистон)
• 5. Бангалор (Ҳиндистон)
• 6. Карачи (Покистон)
• 6. Лагос (Нигерия)
• 7. Буэнос-Айрес (Аргентина)
• 7. Ченнай (Ҳиндистон)
• 8. Нью-Деҳли (Ҳиндистон)
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ўрикзор” бозорида коронавирус чиққан сотувчининг фарзандларида ҳам инфекция аниқланди

777 22:19 30.05.2020

Нега беморлар кўп бўлса ҳам Тошкент “қизил“ рангда эмас?

2463 21:00 27.05.2020

Тошкентда доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги янги Низом ҳақида

799 22:00 25.05.2020

Саудияда қолиб кетган юртдошларимиз олиб келинди

617 14:33 25.05.2020

Тошкент яқинида советларнинг қаҳрамонига ҳайкал ўрнатилди

3354 12:11 18.05.2020

“Билайн”нинг юзга яқин ходими карантинга олинди

784 08:00 12.05.2020
« Орқага