Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тошкент Ислом институти бакалавр дипломи магистратура мақомига тенглаштирилди

1352

4 сентябр куни Тошкент Ислом институтида 2017 2018- ўқув йилининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, устозлар ва талабалар қатнашди.

Тадбир вақтида диний таълимни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, сўзга чиққан академик Неъматуллоҳ Иброҳим «Диний таълим тизимида мисли кўрилмаган жуда катта ўзгаришлар бўлишини, юртимиздан яна Имом Бухорийлар, Имом Термизийлар, Замахшарий каби алломалар етишиб чиқиши учун барча шароитлар яратилиши, талабалар дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида ўқишларини давом эттиришлари учун имконият яратилиши» ҳақида фикр билдирди.

Академик Неъматуллоҳ Иброҳим ўз сўзини давом эттирар экан, «Эндиликда Тошкент Ислом институтининг бакалавр дипломи магистратура мақомига тенглаштирилди. Талабалар тўғридан-тўғри ундан кейинги босқичларда таълим олишади», деди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари, Мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан суҳбат чоғида мамлакатимиздаги диний йўналишдаги тўққизта ўрта махсус ва иккита олий таълим муассасаси Ислом цивилизацияси маркази ихтиёрига ўтказилиши ҳақида айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Юнусободдаги фожиадан кейин фавқулодда йиғилиш ўтказилди

58 18:54 01.03.2021

"Имом ал Бухорий" стипендиясининг илк ғолиби тақдирланди

715 16:35 25.02.2021

Хорижда таълим олишни ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади

505 20:00 14.02.2021

Хўжандда ўзбек-тожик университети очилади

259 18:30 09.02.2021

Таълим соҳасида нодавлат муассасалар кўпаймоқда

375 18:10 08.02.2021

“Исроил таълим дастури арабларни ўлдиришга чақиради”

2422 14:00 30.01.2021
« Орқага