Янгиликлар

“Тошкент нафас олишни истайди” флешмоби ўтказилди

1080

Тошкентнинг Миробод тумани, Нукус ва Ойбек кўчалари кесишмасидаги кўпқаватли уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар  “Тошкент нафас олишни истайди” деб номланган ўзига хос флешмоб ўтказди. Улар шу йўл билан пойтахт марказида тижорий турар-жойлар қурилишига ўз норозиликларини билдирди.

Флешмоб қатнашчилари билан музокара ўтказиш учун туман ҳокими ва прокурори, шунингдек, экология ва атроф-муҳит ҳимояси бўйича вакил келган. 

Гап шундаки, 2016 йили, ҳали Шавкат Мирзиёев бош вазирлик пайтида бу жойда эко-парк қурилишига ваъда берилган, аммо кейинроқ маълум бўлишича, ер янги уй қурувчиларга сотиб юборилган.  

Ҳудудда яшовчи аҳолининг қўлидаги ҳужжатларга таяниб айтишича, ерни уй қурувчиларга бериш ноқонуний бўлган, бу жойда ўсиб турган дарахтлар эса қазиб олиниб, номаълум томонга олиб кетилган. Уларнинг таъкидлашига қараганда 200 дан ортиқ дарахт кўчириб олиб кетилган. 

Фуқаролар қурилиш бўлаётган ерда мансабдорлар яшил ҳудуд ташкил этишига умид қиляпти. Чунки атроф тўлиғича бетон деворлар билан ўраб олинган ва болаларнинг ўйнаши учун ҳеч қандай имконият қолмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин пайтида хўроз уриштирганларга нима дейсиз...

735 15:30 30.03.2020

Хушхабар: Сирдарёда яна бир масжиднинг қайта қурилиши бошланди

593 20:00 25.03.2020

Тошкент шаҳрига кирувчи барча постлар ёпилди

753 11:30 24.03.2020

Тошкент шаҳрига кимлар кириши ва чиқиши мумкин?

1168 10:00 24.03.2020

Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар диққатига!

1948 09:30 24.03.2020

Тошкентда бозорлар ёпилади

1254 20:00 23.03.2020
« Орқага