Тошкент шаҳар ҳокими: «Сизга бериладиган ерга ўша бечораларга уйлар қурганимиз яхшими ёки жимжимадор масжид қурганимизми?»

15:30 15.07.2018 9577

14 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида Тошкент шаҳар ҳокими ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида “Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш”га бағишланган очиқ учрашув бўлиб ўтди, дейилади Kun.uz нашри берган хабарда.

Тадбир икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда Тошкент шаҳар ҳокими ҳар бир тадбиркор ва инвестор билан шахсан суҳбатлашди. Уларнинг лойиҳалари билан танишди. Керакли кўрсатмаларни берди. 

Тадбирнинг иккинчи босқичи Тошкент шаҳрининг келажакдаги кўриниши акс эттирилган видеоролик билан бошланди. Шундан сўнг, шаҳар ҳокими йиғилган тадбиркорлар, инвесторлар ва туман ҳокимияти вакилларига ўз таклифларини билдириб ўтди.

Тадбир давоми савол-жавоб тарзида ўтди. Инвесторлар ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Бир инвестор шаҳар ҳокимига уларнинг компанияси Тошкент ҳудудида жуда катта масжид қурмоқчилигини айтиб, ер сўради. Бунга жавобан ҳоким: 

“Менда бир савол бор. Ҳозир кўчада, ахлатхоналарда, қутиларнинг ичида уйсиз яшаётган инсонлар бор. Сизга бериладиган ерга ўша бечораларга уйлар қурганимиз яхшими ёки жимжимадор масжид қурганимизми?”, - деб савол берди. Шунда тадбиркор уйсизларга уй қуриш лозимлигини айтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!