Янгиликлар

Тошкент шаҳрига кирувчи барча постлар ёпилди

740

“Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кечиктириб бўлмас чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 24 март куни соат 00:01дан бошлаб Тошкент шаҳрига кириб келувчи барча мунтазам йўл-патрул хизмати масканлари, блокпост ва тўсиқпостлар тўлиқ ёпилди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келувчи 5 та блокпост ва 5 та тўсиқпостлар тўлиқ ёпилди.

Фуқаролар томонидан Тошкент вилоятида яшаб туриб, Тошкент шаҳрига қатнаб ишлайдиганларнинг шаҳарга кириши тақиқланадими деган саволлар кўп берилмоқда. Бугунги кунда Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳрида ишлайдиган бўлса, ушбу фуқароларга иш берувчилар томонидан махсус рухсатномалар берилган тақдирда уларнинг шаҳарга кириши ва чиқиб кетишларига рухсат берилган. Шаҳарга кириш-чиқиш вақтида ушбу фуқаролар қатъий тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади”, дейди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати мутахассиси Азизхон Муродов.

Постларнинг вазифаси Тошкент шаҳрига кириб келаётган автомобил ҳайдовчиларига ҳаракат чеклангани ҳақида (янгиликлардан бехабар бўлса) ахборот беришдир. Вазир ўринбосари ҳар бир вилоятдаги йўл патрул хизмати масканларида огоҳлантирув ва маълумот бериш тизимини йўлга қўйилиши, масканларда Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари бирга ҳамкорликда хизмат олиб боришни таъкидлаганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

339 16:30 04.04.2020

Коронавирус манзараси 

922 23:30 03.04.2020

Ўзбекистон ва АҚШ: «Жексон-Вэник» тузатиши бекор бўладими?

598 19:30 03.04.2020

Эксперт: "Ўзбекистон коронавирус бўйича шаффоф маълумотлар беряпти"

1316 10:00 03.04.2020

Автотранспорт ҳаракатига чеклов бизга нима беради?

715 16:02 02.04.2020

Айрим мансабдорлар карантинни билмайди(ми?)

1207 13:30 02.04.2020
« Орқага