Янгиликлар

Тошкент вилоятидаги “Машариб ота” масжиди қайта қурилади

403

Масжидлар Аллоҳ таолонинг ердаги уйларидир. Уни обод этиш ҳар бир мусулмон учун улкан ажр-у савобдир. Масжид қурилган жойда қут-барака бўлади.

Шу йилнинг 16 июл куни Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Чинобод” маҳалласида фаолият юритиб келаётган “Машариб ота” жоме масжидининг эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган биноси ўрнида, замонавий, намозхонларга ҳар томонлама қулай ва барча шароитларга эга қилиб янгидан қурилиши учун биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маросимда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов, туман имомлари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари иштирок этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Прописка қилиш осонлашди

1113 11:45 31.12.2019

Паркентдаги ҳолатга муносабат: «Ширкни Аллоҳ таоло кечирмайди»

1457 09:44 05.10.2019

Тошкент вилоятида 28 та масжид янгидан қурилмоқда

803 11:36 04.09.2019

Шавкат Мирзиёев: «Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар?»

1070 13:55 03.06.2019

Шавкат Мирзиёев: «Тошкент вилоятидан 117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Боласини дуо қилмагани учун, оналари биздан розими?»

1472 10:38 03.06.2019
« Орқага