Янгиликлар

Тошкент вилоятида 28 та масжид янгидан қурилмоқда

802

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлимининг маълум қилишича, Тошкент вилоятида йўловчилар ва зиёратчиларга ҳар тарафлама қулайлик яратиш, намозхонлар учун юқори даражада шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида 28 та масжид янгидан замонавий лойиҳалар асосида қурилмоқда.

Хусусан, Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси бўйида жойлашган “Далварзин” жоме масжиди шу пайтгача йўл бўйидан ичкарироқдаги бурчакда жойлашган эди.

“Бекобод тумани ҳокимининг қарори билан масжидимиз учун қўшимча 35 сотих ер майдони ажратилиб, катта йўл бўйида янгидан қурилмоқда. Натижада 50 сотих майдонда маҳаллий аҳоли ва йўловчилар учун барча қулайликларга эга бўлган кўркам ибодат ва маърифат уйи қад кўтаради иншааллоҳ,” – дейди масжид имом-хатиби Анваржон Рихсибоев.

Ҳозирда қурилиш ишлари қизғин бошлаб юборилган. Лойиҳага кўра, сиғими 700-750 кишига мўлжалланган асосий хонақоҳ, 27 метрлик минора, кутубхона, таҳоратхона, хизмат хоналари, аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ҳамда кенг автотураргоҳ масжиднинг умумий тузилишини ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Прописка қилиш осонлашди

1113 11:45 31.12.2019

Паркентдаги ҳолатга муносабат: «Ширкни Аллоҳ таоло кечирмайди»

1457 09:44 05.10.2019

Тошкент вилоятидаги “Машариб ота” масжиди қайта қурилади

403 10:43 17.07.2019

Шавкат Мирзиёев: «Сизлар кабинетда қандай ўтирасизлар?»

1070 13:55 03.06.2019

Шавкат Мирзиёев: «Тошкент вилоятидан 117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Боласини дуо қилмагани учун, оналари биздан розими?»

1472 10:38 03.06.2019
« Орқага